«Атлетико» ҳужумчи Жакомо Распадорига ўринбосар топиш устида ишламоқда. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марционинг хабар берди.
Италиялик форвард тез орада «Аталанта» сафига бориб қўшилади. Ҳозирда музокараларнинг якуний босқичи давом этмоқда.
Мадрид клуби Распадори ўрнини «Астон Вилла» форварди Дониэлл Мален билан тўлдиришни режалаштирган.
Шунингдек, нидерландиялик 26 ёшли футболчига «Рома» ва «Наполи» каби бир қатор клублар қизиқиш билдирмоқда.
Бу мавсумда Мален 29 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Маленнинг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.