Бугун
7
Ўзбек

Макгрегорнинг UFCдаги сўнгги жанги 82 минг кишилик стадионда ўтказилиши мумкин

MMA
10 ноябр, 02:10
    6
Дана Уайт Конор иштирокидаги жангни Ирландия пойтахтида ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Макгрегорнинг UFCдаги сўнгги жанги 82 минг кишилик стадионда ўтказилиши мумкин
Фото: Getty Images

UFC президенти Дана Уайт Конор Макгрегор иштирокидаги жангни Ирландия пойтахти Дублиндаги «Кроук Парк» стадионида ташкил этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

«Мен кўп йиллардан бери «Кроук Парк» ҳақида гапириб келаман. Конор Макгрегорнинг у ерда жанг ўтказиши имкониятини ҳам муҳокама қилганмиз.

Доим имкон қадар энг йирик жангларни ташкил этишга интиламан. Шунинг учун «Кроук Парк» бундай тадбир учун ажойиб майдон бўларди», — деди Уайт.

Маълумот учун, Дублинда жойлашган «Кроук Парк» стадиони 82 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира олади. У ерда гэл футболи бўйича учрашувлар ўтказилади, шунингдек, футбол бўйича Ирландия миллий жамоаси ҳам ўз уй ўйинларини шу ерда ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, ирландиялик Макгрегор аввалроқ ММАдаги навбатдаги жанги профессионал фаолиятидаги сўнггиси бўлишини маълум қилган эди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар