Бугун
14
Ўзбек

Лёв: «Ганадан ҳеч ким мен билан расман гаплашгани йўқ»

Футбол
4 апрел, 07:00
Германиялик мутахассис Гана бош мураббийи бўлишга яқин экани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Лёв: «Ганадан ҳеч ким мен билан расман гаплашгани йўқ»
Фото: Getty Images

Германиялик мутахассис Йоахим Лёв Гана миллий жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин экани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Германия миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи бу борада қуйидагича гапириб ўтди: «Ганадан ҳеч ким мен билан расман гаплашгани йўқ».

Маълумот ўрнида, Африка жамоаси мундиал гуруҳ босқичида L гуруҳидан жой олган. Ганаликлар унда Англия, Панама ва Хорватия сингари жамоалар билан куч синашади.

Аввалроқ Гана миллий жамоаси бош мураббийи Отто Аддо ўз лавозимидан озод этилгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Гана Гана
Бугунги янгиликлар