Бугун
14
Ўзбек

Гана миллий жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Футбол
31 март, 04:30
Германияга қарши ўйиндан сўнг мутахассис лавозимидан озод этилди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Гана миллий жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Фото: Getty Images

Гана миллий жамоаси бош мураббийи Отто Аддо Германия миллий жамоасига қарши ўйин (2:1)дан сўнг лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Гана миллий жамоаси жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлиб, мусобақа ёзда Шимолий Америка минтақасидаги уч мамлакат АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтади.

Африка жамоаси гуруҳ босқичида L гуруҳидан жой олган. Ганаликлар гуруҳ босқичида Англия, Панама ва Хорватия жамоалари билан куч синашади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Гана Гана
Бугунги янгиликлар