Live
15
Ўзбек

Луис Энрике: «Барселона»да тарбия топган Дембеле футболни яхши тушунади»

Футбол
18 октябр, 05:30
«ПСЖ» бош мураббийи Усмон Дембеленинг ўзига хос устунлигини айтди.
Луис Энрике: «Барселона»да тарбия топган Дембеле футболни яхши тушунади»
Foto: Getty Images

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Усмон Дембеле «Барселона»да олган футбол таълими унинг ўйин фалсафасига мос келишини айтди.

«Усмон Дембеле «Барселона»да энг яхши футбол мактабида таҳсил олган. У аллақачон ҳамма нарсани билади! «Барселона»дан келган футболчи мен футболда нимани ёқтиришимни тушунади ва менинг талабларимга жуда яхши мослашади», — деди Энрике. Унинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирди.

Маълумот учун, Дембеле «Барселона» сафида 2017–2023 йилларда тўп тепган, кейинчалик эса «ПСЖ»га ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике ҳам фаолиятининг турли даврларида «Барселона»ни бошқарган ва каталонияликлар билан муҳим совринларни қўлга киритган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар