Live
18
Ўзбек

«Лилл» президенти ҳакамга нисбатан мобақул ҳаракатлари учун жаримага тортилди

Футбол
17 сентябр, 12:20
Эндиликда у фақат 20 минг евро миқдорида жаримага тортилди.
«Лилл» президенти ҳакамга нисбатан мобақул ҳаракатлари учун жаримага тортилди
Фото: Getty Images

«Лилл» президенти Оливие Летанг Франция чемпионатининг 2-туридан ўрин олган «ПСЖ»га қарши ўйиндан (2:2) кейинги номақбул хулқ-атвори учун жаримага тортилди.

Бу қарор Профессионал футбол лигасининг интизом комиссияси томонидан қабул қилинди. Летанг дисквалификациядан қутулиб қолди. Эндиликда у фақат 20 минг евро миқдорида жаримага тортилди.

Амалдаги чемпионга қарши дурангдан кейин «итлар» раҳбари бош ҳакам Эрик Ваттелиега норозилик билдирган. Ҳакамнинг қўшимча билдиришномасига кўра, финал хуштагидан сўнг у стадион йўлакларида «бу шармандалик» деб бақирган ва «ҳамма нарса ҳамиша бир хил» эканлигини айтган. Шунингдек, уни қайта жамоаси иштирокидаги баҳсларда кўришни истамаслигини ошкора айтган.

«Лилл» президенти 2026 йилнинг январ ойида «Ренн»га қарши ўйиндан (0:2) сўнг худди шу ҳакамга нисбатан қилган хатти-ҳаракати учун икки ойдан ортиқ вақтга дисквалификация қилинган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лилл Лилл
Бугунги янгиликлар