«Ковентри» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Чемпионшипдаги муваффақиятдан сўнг «Кристал Пэлас»ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
«Ковентри» 47 ёшли мутахассис қўл остида мавсумни ажойиб ўтказди. Бироқ эндиликда Фрэнк билан бошқа жамоалар ҳам ҳамкорлик қилиш ниятида.
Қайд этилишича, «Кристал Пэлас» Лэмпардни мавсум якунида жамоани тарк этадиган Оливер Гласнер ўрнига асосий номзод сифатида кўрмоқда. Маълумот ўрнида, англиялик мутахассис 2024 йил ноябр ойидан буён «Ковентри»ни бошқариб келмоқда.
Аввалроқ жамоа Чемпионшипда 1-ўринни кафолатлаб, тўғридан-тўғри АПЛга йўлланмани қўлга киритганди. Эътиборлиси, клуб 25 йилдан бери юқори дивизионга чиқа олмаётганди.
Айни пайтда «Кристал Пэлас» АПЛ турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.