КОНКАКАФ олтин кубогида чоракфинал босқичи якунланди.
Марказий баҳсда мезбон АҚШ Коста-Рика билан жанговар дуранг қайл этиб, пеналтилар сериясида ғалабани илиб кетди.
Канада эса айнан «лотерея»да Гватемалага ютқазиб қўйиб, мусобақа билан хайрлашди.
Аввалги чоракфиналларда Мексика ва Ҳондурас рақибларидан устун келишганди.
Шу тариқа яримфинал жуфтликлари маълум бўлди:
АҚШ — Гватемала
Мексика —Ҳондурас
Беллашувлар 3 июл куни ўтказилади.
КОНКАКАФ олтин кубоги
1/4 финал. 29 июн
АҚШ — Коста-Рика 2:2
Пеналтилар серияси — 4:3.
Голлар: Луна (43), Арфстен (47) — Калво (12, пеналти), Мартинес (71).
Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Тиллман (37, АҚШ).
Канада — Гватемала 1:1
Пеналтилар серияси — 5:6.
Голлар: Дэвид (30, пеналти) — Рубин (69).
Четлатиш: Шаффелбург (45+4, Канада).