Англия футболи афсонаси, собиқ футболчи ва мураббий Кевин Кигaн 75 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг оиласи расман маълум қилди.
Қайд этилишича, Киган сўнгги ойларда саратон касаллигига қарши кураш олиб бораётган эди.
Кевин Кигaн фаолияти давомида «Ливерпул», «Ҳамбург», «Саутҳэмптон» ва «Нюкасл» сафида тўп тепган. Англия миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, у кетма-кет икки марта — 1978 ва 1979 йилларда «Олтин тўп» (совринини қўлга киритган
Мураббий сифатида эса «Нюкасл», «Фулҳэм», «Манчестер Сити» ҳамда Англия миллий жамоасини бошқарган.