Бугун
3
Ўзбек

Кападзе: «ЎФА мени қийнаб қўйди. Хорижлик мураббий хоҳлашаётгани бўйича расмий изоҳ беришса бўларди»

Футбол
10 сентябр, 03:35
Миллий жамоа устози унинг ўрнига хорижлик мураббий келиши ҳақидаги гаплар чарчатганини айтди.
Кападзе: «ЎФА мени қийнаб қўйди. Хорижлик мураббий хоҳлашаётгани бўйича расмий изоҳ беришса бўларди»
Foto: UFA

Ўзбекистон миллий жамоаси устози Темур Кападзе унинг ўрнига хорижлик мураббий келиши ҳақидаги гаплар ва бу борада расмий изоҳ йўқлиги уни чарчатганини айтди.

«Албатта, янги мураббий келиши борасидаги гаплар турнир давомида ўз таъсирини кўрсатди. Иш билан чалғишга ҳаракат қиламан десам, кўрган одам «Ака, нима бўляпти?» деб сўрайверади. Ҳатто айрим футболчилар ҳам сўрашди.

Ҳаммасини расмий изоҳ орқали тартибга солса бўларди. Агар хорижлик мураббий жалб қилишмоқчи экан, кичик матбуот анжумани ташкиллаштириб «Жаҳон чемпионати тажрибасига эга мураббий қидиряпмиз. Темурга қилган ишлари учун раҳмат» деб айтиб қўйишса бўларди. Ҳамма менга саволлар бераверди. Шу томондан Ўзбекистон футбол ассоциацияси мени қийнаб қўйди. Эҳтимол, ўзлари ҳам ҳали якуний қарорга келишмагандир.

Агар топ даражадаги хорижлик мураббий келса, қаршилигим йўқ. Унинг ёнида юриб, кўр нарса ўрганишим мумкин», — деди Кападзе Oriat Dono радиосидаги «Futbol+» кўрсатувида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси Кападзе билан CAFA Nations Cup турнирида ғолиб бўлди.

Бугунги янгиликлар