«Қизилқум» мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.
Клуб матбуот хизмати хабар беришича, 2025 йилнинг июн ойидан бери «олтин изловчилар» жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётган мутахассис Акмал Рустамов бошқа ишга ўтаётганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
«Қизилқум» жамоаси Рустамов мураббийлиги остида жами 34 та расмий баҳсда майдонга тушиб, 11 учрашувда ғалаба, 8 та баҳсда эса дуранг натижаси ҳамда 15 та беллашувда мағлубиятга учраган.
«Клуб Акмал Анваровичга жамоада олиб борган фаолияти учун самимий миннатдорчилигини билдиради», — дейилади хабарда.