УЕФА Миллатлар лигасининг 2026/27 йилги мавсумида чоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди
Унга кўра, яримфинал йўлланмаси учун Испания ва Франция ўзаро тўқнаш келади. Шунингдек, Англия Норвегия билан, Германия эса Белгия билан куч синашади. Амалдаги чемпион Португалияга эса Нидерландия рақиб бўлди.
Чоракфинал жуфтликлари:
Испания — Франция
Норвегия — Англия
Нидерландия — Португалия
Белгия — Германия
Дастлабки учрашувлар 2027 йилнинг 25–27 март кунлари, жавоб баҳслари эса 28–30 март саналарида ўтказилади.
Мусобақанинг яримфинал учрашувлари 9 ва 10 июн кунларига белгиланган. Учинчи ўрин учун баҳс ҳамда финал 13 июн куни бўлиб ўтади.
Миллатлар лигасининг ҳал қилувчи босқичига қайси мамлакат мезбонлик қилиши кейинроқ эълон қилинади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади