Бугун
25
Ўзбек

Ислом Кенжабоев: «Ота-онам «Қизилқум»га қайтишимни хоҳлашди»

Футбол
17 июл, 01:25
25 ёшли вингер аввал ҳам Навоий клубида ўйнаган.
Ислом Кенжабоев: «Ота-онам «Қизилқум»га қайтишимни хоҳлашди»
Foto: Qizilqum PFC

Навоийнинг «Қизилқум» клуби иккинчи давра олдидан таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборган. Хусусан, «олтин изловчилар» собиқ футболчиси Ислом Кенжабоевни ортга қайтарди.

Маълум бир танаффусдан сўнг навоийлик 25 ёшли вингер яна «Қизилқум» аъзосига айланди. Tribuna.uz мухбири Кенжабоев билан суҳбатлашди.

«Аслида навоийликман. Ота-онам яна «Қизилқум»га қайтишимни кўпроқ хоҳлашди. Одатда қайси жамоага ўтадиган бўлсам, биринчи навбатда улардан маслаҳат оламан. «Қизилқум»дан таклиф бўлди, оилам ортга қайтишимни истади.

Тўғриси, иккинчи даврадан умидимиз катта. Кўпроқ ғалаба қозониш ва юқори бешликка киришини мақсад қилганмиз. Жароҳат сабаб бир йил давомида майдонга қайта олмагандим. Ҳозир ҳаммаси яхши ва «Қизилқум»га ёрдам беришни режалаштирганман. Ўйлайманки, мавсумнинг иккинчи қисми биз учун яхши ва омадли ўтади.

Ҳозирда юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда тайёргарликни давом эттиряпмиз. Жисмоний ҳолатни яхшилашга кўпроқ эътибор қаратилган.

Айни вақтга келиб менда ҳеч қандай муаммо йўқ. Жисмоний ҳолатимни яхшилаш ва олдинги Кенжабоевдан ҳам кучли бўлиб қайтишга ҳаракат қиляпман. 2-давранинг тезроқ бошланишини кутяпман. Жароҳатлар бироз панд берди. Лекин ҳозирга келиб ҳаммаси ортда қолди», — дейди Кенжабоев.

Ислом 2022-2023 йиллар оралиғида ҳам 1,5 мавсум давомида «Қизилқум»да ўйнаган.

Бугунги янгиликлар