«Сассуоло»нинг марказий ҳимоячиси Ториқ Муҳарамович Миланнинг «Интер» клубига ўтишга розилик билдирди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, «неррадзурри» босниялик 23 ёшли футболчи билан принципиал келишувга эришди.
Ториқ янги жамоаси билан 2031 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолайди. Унинг йиллик маоши 2,2 миллион еврони ташкил этади.
Энди Милан гранди «Сассуоло» билан трансферни мувофиқлаштириши керак – музокаралар ҳозир ҳам давом этмоқда.
Аввалроқ «Интер» сотиб олиш шарти билан Муҳарамовични ўз сафига қўшиб олмоқчи эди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.