Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино бошчилигидаги делегация 29–30 сентябр кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
FIFA делегациясини спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов кутиб олди.
Ташриф доирасида мамлакатда футболни янада оммалаштириш, унинг инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор муҳим лойиҳалар ва обектлар билан танишиш режалаштирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон футболини ривожлантириш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатимизда футболни янада тараққий эттириш борасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Инфантино Ўзбекистонга келди
Футбол
29 сентябр, 14:08
22
Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
Фото: ЎФА
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади