Live
2
Ўзбек

ХХI асрнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди — Нойер биринчи (топ-15)

Футбол
4 феврал, 12:50
Куртуа Касиляс, Кан ва Чехдан юқорида.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
ХХI асрнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди — Нойер биринчи (топ-15)
Foto: Getty Images

Франциянинг Canal+ телеканaли ХХI асрдаги энг яхши дарвозабонлар рейтингини тузди.

Овоз беришда телеканал таҳририятида фаолият юритувчи спорт журналистлари ва собиқ футболчилар иштирок этди. Рейтингни тузишда тўртта асосий мезон инобатга олинди:

– Узоқ вақт давомида қайд этилган алоҳида ва ҳайратланарли натижалар;

– Мустаҳкам мерос ва келажак авлодларни илҳомлантира олиш қобилияти;

– Қўлга киритилган совринларнинг салмоқли рўйхати ва уларни қўлга киритишда ҳал қилувчи рол;

– Майдонда ва унинг ташқарисида — ҳам жамоадошлар, ҳам рақибларга нисбатан намунали хулқ-атвор.

Топ-15 қуйидагича кўринишда:
1. Мануэл Нойер;
2. Жанлуижи Буффон;
3. Тибо Куртуа;
4. Икер Касиляс;
5. Оливер Кан;
6. Петр Чех;
7. Эдвин ван дер Сар;
8. Фабиен Бартез;
9. Уго Лорис;
10. Кейлор Навас;
11. Ян Облак;
12. Жанлуижи Доннарумма;
13. Дида;
14. Алиссон;
15. Эмилиано Мартинес.

Аввалроқ IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабонлари рўйхатини эълон қилганди.

Бугунги янгиликлар