Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) йилнинг энг яхши дарвозабонини эълон қилди.
Мукофотни ўтган мавсумда «ПСЖ»да ҳаракат қилиб, ёзда «Манчестер Сити»га ўтган Жанлуижи Доннарумма қўлга киритди. Италия миллий жамоаси посбони рейтингда 169 балл тўплади.
Топ-5 қуйидагича кўриниш олди:
1. Жанлуижи Доннарумма («ПСЖ»/
«Манчестер Сити») — 169;
2. Тибо Куртуа («Реал») — 65;
3. Ян Зоммер («Интер») — 59;
4. Мануэл Нойер («Бавария») — 50);
5. Давид Райя («Арсенал») — 40.