Бугун
12
Ўзбек

Гвардиола: «Нюкасл»га қарши ўйнаш осон эмас, аммо биз ажойиб ўйин кўрсатдик»

Футбол
21 феврал, 23:30
«Манчестер Сити» бош мураббийи «Нюкасл»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Гвардиола: «Нюкасл»га қарши ўйнаш осон эмас, аммо биз ажойиб ўйин кўрсатдик»
Фото: Manchester City

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ доирасидаги «Нюкасл»га қарши баҳс (2:1)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Жуда муҳим ғалаба. «Нюкасл» — ажойиб жамоа. Уларнинг жисмоний тайёргарлиги ва ҳужумдаги тезлиги, айниқса Гордон, Эланга, Барнс ва бошқалар туфайли жуда хавфли. Уларга қарши ўйнаш осон эмас, аммо биз ажойиб ўйин кўрсатдик.

Бугун ғалаба қозондик. Яқинда «Тоттенҳэм» билан дуранг ўйнагандик. Қадамма-қадам олға силжимоқдамиз.

Футболчиларимизнинг 70 фоизи бундай вазиятда ҳали ўйнамаган. Қолган ҳар бир ўйинда, айниқса мавсум тугашига беш тур қолган бир пайтда, уйда бундай қўллаб-қувватлаш бўлишини биламиз. Бугун бу мавсумдаги энг яхши муҳитни ҳис қилдик.

«Нюкасл» ўйинчиларни жуда агрессив тарзда назорат қилади, тезкор ҳаракат қилади. Дастлабки дақиқаларда чиндан ҳам қийин бўлди.

Чемпионлар Лигасида улар биринчи бўлимни 5:0 ҳисобида ютганини ҳам унутмаслик керак. Саудияликлар келганидан ва Эдди Ҳау иш бошлаганидан сўнг бу жамоа мутлақо бошқача даражага чиқди», — деди «Манчестер Сити» бош мураббийи.

Бугунги янгиликлар