«ПСЖ» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма «Манчестер Сити» билан шахсий шартнома шартлари бўйича дастлабки келишувга эришгани ҳақида хабар берилган эди.
«Шаҳарликлар» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоанинг амалдаги асосий дарвозабони Эдерсоннинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Эдерсон бу масала бўйича олдимга келмади ва кетмоқчилиги ёки унга бўлаётган таклифлар ҳақида гапирмади. Барча шу ерда ва улар бизнинг футболчиларимиз ҳисобланади. Мен улар билан бирга ишлайман. Нима содир бўлишини ҳеч ким билмайди»,—деди мутахассис.