«ПСЖ» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма «Манчестер Сити» билан шахсий шартнома шартлари бўйича дастлабки келишувга эришди. Бу ҳақда La Stampa нашри хабар қилмоқда.
Манбага кўра, Доннарумма янги жамоаси сафида йилига 12 миллион евро маош олади. Бироқ қўшимча бонуслар ҳам ҳисобга олинса, бу миқдор янада ошиши мумкин.
Қайд этилишича, парижликлар 26 ёшли дарвозабон учун дастлаб 50 миллион евро сўраган эди. Аммо «ПСЖ» яқин кунлар ичида бу қийматни 35 миллион еврога тушириши мумкин.
Маълумот учун, Доннаруманинг «ПСЖ» билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунга етади. Унинг Transfermarkt’даги нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.