Live
1
Ўзбек

Гвардиола: «ЕЧЛ плей-офф босқичида ҳеч ким «Реал»га қарши 0:3 ҳисобидан сўнг камбэк қила олмаган»

Футбол
16 март, 00:00
«Ман Сити» бош мураббийи «Реал»га қарши ўйин олдидан жамоасининг руҳий ҳолати ҳақида фикр билдирди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Гвардиола: «ЕЧЛ плей-офф босқичида ҳеч ким «Реал»га қарши 0:3 ҳисобидан сўнг камбэк қила олмаган»
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичи доирасидаги «Реал»га қарши жавоб ўйини олдидан жамоасининг руҳий ҳолати ҳақида фикр билдирди.

«Футболчилар — катта одамлар, улар яхши маош олади. Агар улар камбэкка ишонмаса, бу уларнинг муаммоси. Агар ростан ишонишмаса, уйларида қолишлари ҳам мумкин.

Биз эса ҳаракат қилиб кўришимиз керак. Йўқотадиган нарсамиз нима? Қайд этиш лозим, Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида ҳеч ким «Реал»га қарши 0:3 ҳисобидан сўнг камбэк қила олмаган. Ҳеч қачон», — деди Гвардиола матбуот анжуманида.

Маълумот ўрнида, «шаҳарликлар» биринчи ўйинда «Бернабеу»да 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Энди «Манчестер Сити» ўз майдонида бу фарқни бартараф этишга уринади.

«Манчестер Сити» — «Реал» беллашуви 17 мартдан 18 мартга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар