Бугун
7
Ўзбек

Гути: «Милан» менга Мадриддагидан кўпроқ маош таклиф қилган»

Футбол
1 апрел, 12:17
«Реал» собиқ яримҳимоячиси вақтида нима учун «Милан» таклифини рад этгани ҳақида айтиб берди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Гути: «Милан» менга Мадриддагидан кўпроқ маош таклиф қилган»
Foto: Getty Images

«Реал» собиқ яримҳимоячиси Гути ўз вақтида нима учун «Милан» таклифини рад этгани ҳақида айтиб берди.

«Милан» менга «Реал»даги маошимдан кўпроқ пул таклиф қилганди, аммо пул мен учун асосий илҳом манбаи эмасди. Мен бошқа бирор клуб таркибида тўлиқ 90 дақиқа тўп тепгандан, «Реал» сафида 30 дақиқа ўйнашни танлардим», - дея Гути сўзларидан иқтибос келтирди Madrid Xtra.

Гути «Реал» тарбияланувчиси ҳисобланади. У «қаймоқранглилар» сафида 1996 — 2010 йиллар оралиғида тўп тепган. Умумий ҳисобда футболчи Мадрид клуби сафида 542 та ўйинда 77 та гол урган ва 96 та голли узатма етказиб берган. «Реал» таркибида Гути 5 бор Испания чемпионлиги, 4 марта Испания Суперкубоги, 3 марта Чемпионлар Лигаси бош соврини, 2 марта қитъалараро кубок ва 1 марта УЕФА Суперкубогини қўлга киритган.

Бугунги янгиликлар