Бугун
3
Ўзбек

Гринвуд: «Марсел» биринчи ўрин учун кураша олади, барчамиз бир тўлқиндамиз»

Футбол
30 ноябр, 10:25
Мейсон Гринвуд жамоанинг Франция чемпионатидаги амбициялари ҳақида гапирди.
Гринвуд: «Марсел» биринчи ўрин учун кураша олади, барчамиз бир тўлқиндамиз»
Foto: Getty Images

«Марсел» яримҳимоячиси Мейсон Гринвуд жамоанинг жорий мавсумдаги мақсадлари ва ўзининг ҳозирги формаси ҳақида фикр билдирди.

«Мураббий ва жамоадошларим туфайли жуда яхши формадаман. Ўзимни зўр ҳис қиляпман ва бу мавсумда ўйинимни янада яхшилаб, кўпроқ соврин ютмоқчиман. Роберто Де Зерби? У жамоанинг мияси, ўйинимиз меъмори. Роберто ҳар куни футболни янада чуқурроқ тушунишимга ва ўсишимга ёрдам беради», — деди Гринвуд Фоотмерсатўга.

Унга кўра, «Марсел» ёзда кучли трансферлар амалга оширган ва бу жамоанинг бир қатор жиҳатларда сезиларли ривожланишига ёрдам берган.
«Биз кўплаб кучли футболчиларни олиб келдик. Бу мавсум «Марсел» янада жипслашган, барчамиз бир тўлқинда эканимиз кўриниб турибди. Ҳозир иккинчи ўриндамиз ва биринчи ўрин учун курашни давом эттира олишимизга умид қиламан», — дея қўшимча қилди у.

Франция чемпионатида 14-турдан сўнг «Марсел» 29 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Бир очко кўп жамғарган «ПСЖ» турнир жадвалига бошчилик қилмоқда.

Бугунги янгиликлар