«Бавария» яримҳимоячиси Леон Горецка ёзда «Арсенал»га ўтишга қизиқиш билдиряпти. Бу ҳақда Bayern Insider хабар берди.
Бунгача лондонликлар 31 ёшли германиялик футболчини январ ойида сотиб олишни хоҳлаган, ҳозир эса уни июн ойида трансфер қилишни режалаштирмоқда. Сўнгги трансфер ойнасида Горецка «Атлетико»нинг таклифини ҳам рад этган.
Маълумот ўрнида, яримҳимоячи бу мавсум Бундеслигада 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урган. Аввалроқ «Бавария» мавсум охирида Горецканинг клубдан кетишини тасдиқлаганди.