Бугун
4
Ўзбек

«Бавария» мавсум охирида Горецка кетишини тасдиқлади

Футбол
30 январ, 05:25
«Бавария» яримҳимоячиси Леон Горецка ушбу мавсум сўнггида клубдан кетади.
«Бавария» мавсум охирида Горецка кетишини тасдиқлади
Foto: Getty Images

Бу ҳақда мюнхенликлар спорт директори Кристоф Фройнд хабар берди.

2026 йилнинг ёзида хавбекнинг амалдаги шартномаси якунига етади.

«Леон клубда ўзини жуда яхши ҳис қилади. Шу сабабли ҳам шу вақтгача у шу ерда эди. У чиндан яхши ўйин кўрсатмоқда, ўта юқори даражада. Шунинг учун ҳам унга бошқалар томонидан қизиқиш бўлгани тушунарли. У жамоанинг муҳим аъзоси ва жамоада қолишини истагандик.

Охирги ҳафталарда айнан шу масала кўтарилди ва у билан шартнома борасида гаплашдик. Унинг «Бавария»даги фаолияти ёзда якунига етади. Бу ерда у ўта муваффақиятли саккиз йилни ўтказди», — дея Фройнд сўзларини келтиради «Бавария» матбуот хизмати.

Горецка «Бавария»га 2018 йил ёзида «Шалке»дан ўтганди. Ушбу мавсум 30 ёшли германиялик футболчи 28 ўйинда 1 та гол уришга эришди.

Бугунги янгиликлар