Live
6
Ўзбек

Фюри: «Уайлдер ва Чисорадан 10% даражада ёмон бўлсам ҳам, отиб ташланглар»

Бокс
10 апрел, 05:10
Британиялик боксчи Уайлдер ва Чисора ўртасидаги жангни танқид қилди.
Фюри: «Уайлдер ва Чисорадан 10% даражада ёмон бўлсам ҳам, отиб ташланглар»
Foto: Getty Images

Тайсон Фюри Дерек Чисора ва Деонтей Уайлдер ўртасидаги жангни томоша қилгандан кейинги ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

«Бу жангни томоша қилиш мен учун жуда оғир бўлди. Бу ачинарли эди. Ҳаётимда ҳеч қачон икки нафар эркак бу қадар паст даражага тушганини кўрмаганман.

Ва мен ўйлаб қолдим: наҳотки, кейингиси менман? Шунинг учун жамоамга айтдим: «Агар мен ҳам жангда шу йигитлардан камида 10% даражада ёмон бўлсам ҳам, мени майдонга олиб чиқиб отиб ташланглар», – деди Фюри.

Эслатиб ўтамиз, Уайлдер Лондонда бўлиб ўтган жангда Чисорани ҳакамларнинг бўлинган билан мағлуб этди.

Бугунги янгиликлар