Бугун
15
Ўзбек

Бокс. Уайлдер Чисорани ҳакамларнинг қарори билан мағлуб этди

Бокс
4 апрел, 23:00
Лондонда ўтган марказий жангда ҳакамларнинг қарори якдил бўлмади.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Бокс. Уайлдер Чисорани ҳакамларнинг қарори билан мағлуб этди
Foto: Getty Images

5 апрелга ўтар кечаси Лондонда бокс оқшоми бўлиб ўтди. Марказий жанг оғир вазн тоифасида Дерек Чисора (36-14) ва Деонтей Уайлдер (45-4-1) ўртасида ўтказилди.

Тўқнашувда Уайлдер ҳакамларнинг бўлинган қарори билан устун келди (115-111, 112-115, 115-113). Бу унинг фаолиятида ҳакамлар қарори билан қўлга киритган иккинчи ғалабаси бўлди.

Чисора 2025 йил феврал ойида Отто Валлинни мағлуб этган ва учталик ғалабали серияда эди. Уайлдер эса 2025 йил июн ойида Тайррелл Ҳерндонни нокаутга учратганди.

Бугунги янгиликлар