Бугун
51
Ўзбек

Футзал. Бугун мамлакат ХХХ миллий чемпионатига қуръа ташланади

Футбол
20 август, 02:55
Маросим 15:00да старт олади.
Футзал. Бугун мамлакат ХХХ миллий чемпионатига қуръа ташланади
Фото: Gettyimages

Мамлакатимиз футзал жамоатчилиги катта қизиқиш билан кутаётган лаҳзалар яқинлашмоқда.

Бугун Ўзбекистон футзал федерацияси анжуманлар залида мамлакат ХХХ миллий чемпионати — Олий лига баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Унда мухлислар ва мутахассислар янги мавсумда севимли жамоалари ўзаро баҳсларга қандай тартибда киришишини билиб олишади.

Тошкент вақти билан 15:00да старт олиши режа қилинган қуръа ташлаш маросимини ЎФФнинг YouTube канали орқали жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин бўлади.

Фото: Ўзбекистон футзал федерацияси
Бугунги янгиликлар