Live
1
Ўзбек

Эзе «Тоттенҳэм»га ўтишга яқин

Футбол
16 август, 05:58
Музокаралар давом этмоқда.
Эзе «Тоттенҳэм»га ўтишга яқин
Фото: Getty Images

«Кристал Пэлас» вингери Эберечи Эзе фаолиятини «Тоттенҳэм»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Себастян Видал хабар берди.

Манбага кўра, «тақачилар» 27 ёшли англиялик футболчининг трансферига жиддий эътибор қаратган. Музокаралар давом этмоқда.

Қайд этилишича, футболчининг агентлари ҳам бу трансферни амалга ошишида ўзларининг хизмат ҳақларидан ҳам воз кечишга тайёрлигини маълум қилган.

Шунингдек, «Арсенал» ҳам Эзе учун курашмоқда. «Тўпчилар» унинг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёрлиги хабар қилинганди.

Ўтган мавсумда Эзe барча мусобақаларда 43 та ўйинда иштирок этиб, 14 гол ва 11 ассист амалга оширди. Футболчининг жамоаси амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади.

Бугунги янгиликлар