«Арсенал» «Кристал Пэлас» футболчиси Эберечи Эзени сотиб олмоқчи. Бу ҳақда The Independent хабар берди.
Маълум қилинишича, «тўпчилар» 27 ёшли хавбек учун «бургутлар»га 70 миллион евролик таклиф юбормоқчи. Шунингдек, «Арсенал» бу тўловни уч қисмда амалга ошириш ниятида.
Ўтган мавсумда Эзe барча мусобақаларда 43 та ўйинда иштирок этиб, 14 гол ва 11 ассист амалга оширди. Футболчининг жамоаси амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг нархи 55 миллион еврони ташкил этади. Аввалроқ «Арсенал» Москера трансферини эълон қилганди.