«Фенербаҳче»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Марко Асенсиога Европанинг бир қанча клублари қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, «Милан», «Рома» ва «Севилла» испаниялик 29 ёшли футболчининг атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.
Ўз навбатида Туркия клуби Асенсиони қишки трансфер вақтида сотишни режалаштирмаган. Аммо таклифларларга қараб, вазият ўзгариши мумкин.
Бу мавсумда Марко «канарейкалар» сафида барча турнирларда 12 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.