Россиялик UFC жангчиси Мовсар Евлоев ташкилотдан 7 та ғалабали серияга эга ва ҳали мағлубиятга учрамаган британиялик Фарид Башаратнинг кетказилишига муносабат билдирди.
«UFCда ҳали муддатидан олдин ғалаба қозонмаганман, аммо ҳамон ташкилотдаман ва чемпионлик жанги учун курашяпман. Бу эса фақат муддатидан олдинги ғалабалар эмас, яхши жанг кўрсатиш ҳам муҳимлигини англатади.
Финишлар бўлмаса ҳам, яхши ва томошабоп жанг ўтказиш, курашнинг гўзаллигини намойиш этиш мумкин. ММА мухлисларининг ҳаммаси қон ва ақлбовар қилмас ҳолатларни кутмайди.
Бу спортни тушунадиган мухлислар ҳам кўп. Балки улар туфайли ҳали ҳам UFCдаман», — дея Евлоевнинг сўзларини келтиради MMA Fighting.
Маълумот ўрнида, Евлоев Александр Волкановски билан 24 октябр куни Абу-Дабида UFC 333 турнирида чемпионлик камари учун жанг қилади.