Live
1
Ўзбек

Эрон спорт вазири миллий жамоани ЖЧда иштирок этмаслигини маълум қилди

Футбол
11 март, 08:54
Мамлакат спорт вазири бу ҳақда хабар берди.
Эрон спорт вазири миллий жамоани ЖЧда иштирок этмаслигини маълум қилди
Фото: Getty Images

Эрон спорт вазири Аҳмад Донямалий мамлакат миллий жамоаси АҚШда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиш-этмаслиги борасида ўз фикрини билдирди.

«Коррупцияга ботган ҳукумат етакчимизни ўлдирганидан сўнг, жаҳон чемпионатида иштирок этишимизга имкон берадиган шарт-шароит қолмади. Эронга қарши амалга оширилган шафқатсиз хатти-ҳаракатлар фонида – саккиз ёки тўққиз ой давомида бизни иккита урушга мажбурлашди ва бунинг натижасида минглаб ватандошларимиз ҳалок бўлди – бундай вазиятда бизда иштирок этиш имконияти аниқ мавжуд эмас», — деди Донямалий.

Маълумот учун, жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Бугунги янгиликлар