Жумладан, бир неча кун аввал Нигерияга имкониятни бой бериб қўйган (1:2) Эрон миллий жамоаси Коста-Рика билан рўбарў келди.
Илк дақиқалардан ўйин назоратини ўз қўлига олган эронликлар йирик (5:0) ҳисобда зафар қучишди.
Голларга Али Гулизаде, Меҳди Тареми (дубл), Муҳаммад Моҳеби ва Меҳди Гаэди муаллифлик қилишди.
Ўртоқлик ўйини
Эрон - Коста-Рика 5:0
Голлар: Али Гулизаде (10), Меҳди Тареми (19, 34), Муҳаммад Моҳеби (31), Меҳди Гаэди (54).
Куннинг яна бир ўйинида Жанубий Корея миллий жамоаси Австрияга қарши баҳс олиб борди.
Чинакамига назорат ўйинига айланиб кетган баҳсда бош мураббийлар биргаликда 17 нафар футболчини алиштиришди.
Баҳс тақдирини эса 48-дақиқада Марсел Забицер томонидан урилган ягона гол ҳал қилди.
Ўртоқлик ўйини
Австрия - Жанубий Корея 1:0
Гол: Марсел Забицер (48).