Озарбойжон пойтахтида кечаётган спорт курашлари бўйича U-17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон навбатдаги медалларига эга чиқди.
Эркин кураш баҳсларида 2 тадан кумуш ва бронза медаллари қўлга киритилди.
🥈 Кумуш медал:
-55 кг: Жаҳонгир Тўлқинов
-65 кг: Шоҳиддин Алиев
🥉 Бронза медал:
-48 кг: Фаррух Маҳмудов
-110 кг: Беҳруз Аширов
Аввалроқ юнон-рум кураши баҳсларида Бунёд Ҳасанов икки карра жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди.
Эркин кураш. Ўзбекистонлик 4 нафар ўсмир Жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди
Бошқа спортлар
3 август, 05:55
2 тадан кумуш ва бронза қўлга киритилди.
Foto: United World Wrestling