«Элверсберг» ўз тарихида илк бор Германия Бундеслигасига чиқди.
Бу натижа Иккинчи Бундеслиганинг 34-турида «Пройссен Мюнстер» устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин расман аниқ бўлди.
Учрашувда Бамбазе Конте 11-дақиқада ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай Давид Моква жамоа устунлигини оширди.
Иккинчи бўлимда Моква яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, якуний ҳисобни ўрнатди.
Мавсум якунларига кўра, «Элверсберг» 62 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллади ва тўғридан тўғри Бундеслигага йўл олди.
Худди шунча очко тўплаган «Падерборн» қўшимча кўрсаткичларга кўра учинчи бўлди ва энди «Волфсбург»га қарши плей-офф баҳсида иштирок этади.
«Пройссен Мюнстер» эса 30 очко билан турнир жадвалининг сўнгги поғонасида қолди.