«Сюдад-де-Янтсаса» клуби футболчиси Жон Перласа учинчи дивизион ўйини вақтида ёрдамчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга футболдан четлатилди.
Ҳодиса оқибатида жабрланувчи юз қисмидан жиддий жароҳат олган ва жарроҳлик амалиётини ўтказишига тўғри келган. Derbyderbyderby.it нашрининг хабар беришича, воқеа ўтган йил октябр ойида «Сюдад-де-Янтсаса» ва «Рио-Агуарико» жамоалари ўртасидаги беллашувда содир бўлган.
Баҳснинг 90+6-дақиқасида ўз жамоасининг захира ўриндиғи ёнида турган Перласа ёрдамчи ҳакам Ленин Жованни Охеда Нунесга тош отган. Тош ҳакамнинг юзига теккан.
Эквадорда ҳакамга тош отган ўйинчи 8 йилга футболдан четлатилди
Футбол
20 ноябр, 04:20
3
Ҳакам юз қисмидан жарроҳлик амалиётини ўтказишга мажбур бўлган.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади