Live
1
Ўзбек

Дешам Мбаппенинг позицияси ҳақида: «Балки мен аҳмоқдирман»

Футбол
10 июн, 06:10
Франция миллий жамоаси устози ҳужумчи Килиан Мбаппе учун майдонда оптимал нуқта қайсилиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Дешам Мбаппенинг позицияси ҳақида: «Балки мен аҳмоқдирман»
Фoтo: Gettyimages

Франция миллий жамоаси устози Дидие Дешам майдонда форвард Килиан Мбаппе учун оптимал нуқта қайси эканлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Мадриднинг «Реал» клуби юлдузи марказий ҳужумчи ролида бор имкониятларини кўрсатиб бера олмайди деган фикр бор. Францияликлар устози бу масалага ҳазил билан жавоб қайтарди.

«Балки мен аҳмоқдирман. Охирги уч йилда клублар миқёсида уни марказий ҳужумчи сифатида ўйнатган мураббийлар ҳам ҳеч нимани тушунмайди. Килиан «ПСЖ»даги охирги мавсумида ва «Реал»да ўтган кейинги икки мавсумда ҳам ҳужум марказида тўп тепди», – дея Дешам сўзларидан иқтибос келтирди Madrid Zone.

Маълумот учун Франция миллий жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи илк турида 16 июн куни Сенегалга қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар