Бугун
38
Ўзбек

Дешам Олисенинг хет-тригига муносабат билдирди

Футбол
9 июн, 01:29
Франция бош мураббийи вингернинг ҳозирги формаси мундиал олдидан муҳим эканини таъкидлади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Дешам Олисенинг хет-тригига муносабат билдирди
Foto: Getty Images
08.06.2026 FT Халқаро ўртоқлик учрашувлари Франция Франция 3 : 1 Шимолий Ирландия Шимолий Ирландия

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Диде Дешам Шимолий Ирландияга қарши ўртоқлик баҳсида хет-трик қайд этган Майкл Олисенинг ўйинига юқори баҳо берди.

Французлар Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасидаги назорат учрашувида Шимолий Ирландияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Жамоанинг барча голларига айнан Олисе муаллифлик қилди.

«Айнан шундай Олисе бизга керак бўлади. Майкл «Бавария» ва миллий жамоадаги мавсумидан кейин янада ажралиб турмоқда. У катта ютуқларга эришди ва ўзига бўлган ишончи юқори.

Бундан ташқари, у жамоа учун меҳнат қилишни ҳам билади. Бу эса жуда муҳим жиҳат», — деди Дешам Radio France Internationale нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Франция миллий жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланади.

Маълумот учун, французлар мундиалнинг I гуруҳида Сенегал, Ироқ ва Норвегия миллий жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Шимолий Ирландия Шимолий Ирландия
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Бугунги янгиликлар