Ўзбекистоннинг «Олимпик» жамоасининг собиқ бош мураббийи Денис Коростиченко ЦСКА клубида Дмитрий Игдисамов штабига қўшилади. Бу ҳақда Championat.com нашри хабар берди.
Манбага кўра, Коростиченко аввалроқ Игдисамовга ёшлар жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган.
У «Олимпик» бош мураббийи лавозимида 2024 йилнинг августидан декабрига қадар фаолият юритган. Бунга қадар у «Локомотив»да ишлаган. Асосий жамоани ҳам бошқарган.
Маълумот учун, ЦСКА клуби Россия Премер-лигасида мавсумни 5-ўринда якунлади.