Англия Чемпионшипида плей-офф босқичи жуфтликлари маълум бўлди.
Якуний жадвалга кўра, «Миллуолл» учинчи, «Саутҳэмптон» тўртинчи, «Мидлсбро» бешинчи, «Ҳалл Сити» олтинчи ўринни эгаллади. Регламентга биноан, 3-ўрин 6-ўрин билан, 4-ўрин эса 5-ўрин билан беллашади.
Шу тариқа, яримфинал жуфтликлари қуйидагича:
«Ҳалл Сити» — «Миллуолл»
«Мидлсбро» — «Саутҳэмптон»
Баҳслар икки ўйинлик форматда ўтказилади. Дастлабки ўйинлар 8–9 май кунлари, жавоб беллашувлари эса 11–12 май саналарига белгиланган.
Маълумот учун, яримфинал ғолиблари 23 май куни «Уэмбли» стадионида финалда тўқнаш келади. Ушбу баҳс ғолиби кейинги мавсум АПЛда иштирок этади.