Бугун
7
Ўзбек

«Челси» Делап ўрнига Рамушни кўриб чиқмоқда

Футбол
7 май, 11:39
Лондонликлар «ПСЖ» ҳужумчиси учун курашга қўшилиши мумкин.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Челси» Делап ўрнига Рамушни кўриб чиқмоқда
Foto: Getty Images

«Челси» ҳужумчиси Лиам Делап ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, лондонликлар аллақачон унга ўринбосар излашни бошлаган ва «ПСЖ» форварди Гонсалу Рамушни асосий вариантлардан бири сифатида кўрмоқда. Клуб футболчи учун курашга қўшилишга тайёр.

Қайд этилишича, португалиялик ҳужумчига бир нечта Европа жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Рамуш 2024 йилда «Бенфика»дан «ПСЖ»га 65 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Ушбу мавсумда у 41 та баҳсда 12 та гол ва 2 та ассист қайд этган. Тransfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар