Ёзги трансфер ойнаси вақтида «Арсенал» ҳужумчиси Итан Нванери клубини ўзгартириши мумкин.
CaughtOffside маълумотларига кўра, 19 ёшли футболчини «Челси» ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ҳозирги пайтда форвард «Марсел» жамоасида ижара асосида ўйнамоқда. «Аристократлар» бутун Европадаги энг яхши ёш истеъдодларни кузатишда давом этмоқда ва Нванери ҳам «Челси»нинг қизиқиш доирасига тушиб қолган.
Итан Нванери «Арсенал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига мўлжалланган.
Ушбу мавсумда ҳужумчи лондонликлар ва «Марсел» жамоалари сафида барча турнирларда жами 23 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали Нванерининг актуал трансфер нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.