Италия миллий жамоаси делегацияси раҳбари Жанлуижи Буффон Босния ва Ҳерцеговинага (1:1, пеналтилар серияси — 1:4) қарши ЖЧ-2026 саралаши плей-оффидаги мағлубиятдан кейин «мовий гвардия»нинг мундиал чиқа олмагани ҳақида фикр билдирди.
Аввалроқ Италия футбол федерацияси раҳбари Габриэле Гравина шундай деганди: «Мен Гаттузо ва Буффондан қолишни сўрадим. Ҳамма ўйинни кўрди – футболчилар қўлларидан келган барча ишни қилишди».
«Оғир пайт. Бизга вазиятни баҳолаш учун вақт керак. Мавсум июнда якунланади, шунинг учун федерация, президент ва бизга ишонган барчага нисбатан адолатли қарор шуки, ёзгача жамоада қоламиз.
Ўйинимизда ижобий ўзгаришлар ва яхшиланишларни кўраётган бўлсангиз, бу мени жуда хурсанд қилади. Бу амақсадлардан бири эди. Лекин, албатта, энг асосий мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш эди.
Мундиалга чиқа олмаслик жуда оғриқли. Ҳозир биз соғлом фикрлашни йўқотиб қўйиш хавфидамиз, шунинг учун шу ерда тўхтайман. Июнгача қоламиз, кейин эса келажакда нима бўлишини кўрамиз», — дея Буффоннинг сўзларини келтиради Football Italia.