Босниялик болбой Жанлуижи Доннарумманинг пеналти тепувчилар ҳақидаги «шпаргалка» қоғозини олиб қўйди.
«Мовий гвардия» ЖЧ-2026 саралаши плей-офф финалида Босния ва Ҳерцеговинага пеналтилар сериясида мағлуб бўлди (1:1, пен – 1:4) ва кетма-кет учинчи бор жаҳон чемпионатига чиқолмади.
Италянлар дарвозабони серияда 11 метрлик нуқтадан бирорта зарбани қайтара олмади.
SportSport нашрининг ёзишича, тўп узатиб турувчи болалардан бири фурсатдан фойдаланиб, Доннарумманинг қўлидаги босниялик футболчилар пеналтини қандай тепиши ҳақидаги «шпаргалка»ни олиб қўйган. Шундан сўнг дарвозабон анча асабийлашган.