Дортмунднинг «Боруссия» клуби ёзги трансфер ойнасида икки асосий номзод трансферидан воз кечиши мумкин. Бу ҳақда Sky хабар берди.
Манбага кўра, Дортмунд клуби «Генк» футболчиси Константинос Карецас ҳамда «Страсбург» вингери Диего Морейрани сотиб олишда қийинчиликка дуч келмоқда.
Қайд этилишича, «Генк» 18 ёшли Карецас учун 35–40 миллион евро талаб қилмоқда. Дортмундликлар эса эса бундай суммани ёш футболчи учун жуда таваккалли деб ҳисобламоқда.
Диего Морейра трансферида эса бошқа муаммо мавжуд. 21 ёшли футболчи асосан қанотларда ҳаракат қилади ва унинг позицияси Нико Ковач қўллаётган 3-4-3 схемасига тўлиқ мос келмаяпти.
Ҳозирга қадар Дортмунд клуби янги мавсум учун уч футболчини таркибга қўшиб улгурган. Булар — «Залсбург»дан келган ҳимоячи Жоан Гаду ҳамда ёш футболчилар Кауа Пратес ва Жастин Лерма.
Шунингдек, жамоа дарвозабони Грегор Кобел касаллиги сабаб Швейцария миллий жамоаси йиғинига ҳозирча қўшила олмайди. У фақат тиббий рухсат олганидан кейин терма жамоага боради.
Бундан ташқари, «Боруссия Дортмунд» 2026/27 йилги мавсум учун абонемент нархлари оширилишини ҳам расман эълон қилди.