АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида «Matchroom Boxing» компанияси томонидан профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.
Ушбу жанг кечаси доирасида ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов ҳам рингга кўтарилди. Бу сафар Исроилга Доминикан Республикаси вакили Дэвид Луис Салазар рақиб бўлди.
10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда Мадримов очколар эвазига ғалаба қозонди. Ҳакамлар жангни бир овоздан 99-91 ҳисобларида баҳолади.
Аввалроқ Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов ва Баҳодир Жалолов Тўлқин Қиличевга Меrcedes автомобилини совға қилишганди.