«Истанбул Башакшеҳир» Европа Конференциялар Лигаси саралаш босқичида иштирок этади.
Дастлаб жамоа еврокубоклар йўлланмасини қўлга кирита олмаганди. Бироқ «Трабзонспор» Туркия кубогида «Коняспор» устидан қозонган ғалаба (2:1)си эвазига Европа Лигаси йўлланмасига эга чиқди.
Элдор Шомуродов ва Аббос Файзуллаев жамоаси эса янги мавсум Конференциялар Лигаси саралаш босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Маълумот ўрнида, Нури Шаҳин шогирдлари Туркия Суперлигасининг якунланган мавсумида 57 очко билан 5-поғонадан жой олганди.
Аввалроқ «Башакшеҳир» Шомуродовни тўлиқ сотиб олгани маълум қилинганди.