Каталониянинг «Барселона» клуби Испания чемпионатида рақибларини ўта йирик ҳисобларда таслим этишда давом этмоқда.
Бу сафар Флик шогирдлари сафарда «Валенсия»га қарши баҳс олиб борди ва йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Натижада, «Барса» чемпионат доирасида қаторасига иккинчи ўйинда ҳам 5 та гол уришга муваффақ бўлди. Аввалроқ худди шундай ҳисобда «Элче» жамоаси мағлуб этилганди.
Маълум бўлишича, «Барселона» Испания чемпионатининг қаторасига икки ўйинида 5 тадан гол ургани яқин 10 йилда илк бор содир амалга ошди. Сўнгги бор каталонияликлар 2016 йил сентябр ойида бундай натижа қайд этган - ўшанда «Леганес» ва Ҳиҳоннинг «Спортинг» клублари номдор рақибга қаршилик кўрсата олмаган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади