Live
4
Ўзбек

Балде «МЮ» қизиқишлари доирасида

Футбол
23 август, 10:53
«Манчестер Юнайтед» «Барселона»нинг чап қанот ҳимоячиси Алекс Балде трансфери имкониятини ўрганмоқда.
Балде «МЮ» қизиқишлари доирасида
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» «Барселона» ҳимоячиси Алекс Балдега қизиқиш билдирмоқда. Манкунианликлар чап қанот ҳимоясини кучайтириш учун 22 ёшли испаниялик футболчининг трансфери имкониятини ўрганмоқда.

Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, сўнгги кунларда «Манчестер Юнайтед» вакиллари Балденинг агенти Жорже Мендеш билан боғланиб, трансфер амалга ошиши мумкинми ва бунинг учун қандай шартлар талаб этилишини аниқлашга ҳаракат қилган.

Балде «Барселона»даги келажаги борасида ҳозирча якуний қарорга келмаган. Шу билан бирга, клубнинг Ла Лига илк туридаги «Элче»га қарши баҳс учун қайдномасига киритилмагани унинг келажаги атрофидаги миш-мишларни янада кучайтирди.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасида «Брайтон»дан яримҳимоячи Карлос Балебани 65+5 миллион фунт эвазига ўз сафига қўшиб олди. Шундан сўнг клуб чап қанот ҳимоясини кучайтиришга эътибор қаратмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» Балде учун асосий номзод сифатида «Нюкасл» ҳимоячиси Люис Ҳоллни ҳам кўриб чиққан. Бироқ «қарғалар» футболчини сотишга ҳозирча тайёр эмас.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар